Бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига, одамларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу борада эса ташкил этилаётган оммавий сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.
Юртимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.
Бугун Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари У.С.Исмаилов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Т. Сапарбаев,Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан
Қорақалпоғистон Республикаси буйича бириктирилган ходими Р.Курганбаевлар раҳбарлигида Элликқалъа, Турткўл, Беруний, Амударё туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур оммавий сайёр қабулда Республикадаги барча Вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ва
Қабул давомида фуқаролардан турли масалаларда мурожаатларининг кўпчилиги жойида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кўриб чиқиш талаб этилган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди ва ечими бўйича ижрога йўналтирилди.